Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё Кубоги—2023 1-турида Сурия устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувда Ўзбекистоннинг дастлабки голини урган Аббосбек Файзуллаев учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин борасида
Ғалаба билан барча ўзбек халқини табриклайман. Яхши ўйин бўлди, стадиондаги атмосфера ҳам ажойиб эди. Стадионга келиб қўллаб-қувватлагани учун мухлисларга катта раҳмат.
Мухлислар ишончини оқлаш ва ўйинни ютиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Биринчи ўйинда ғалаба қозонишимиз муҳим эди. Боримизни бердик ва ғалаба қозондик.
Ироққа қарши ўйин ҳақида
Биринчи ўйиндаги ғалаба Ироққа қарши баҳс олдидан яхши таъсир ўтказади. Ғалаба қозониш ҳар доим яхши, бу қўшимча энергия, қўшимча куч беради. Ироқ ҳам кучли жамоа, уларга қарши ўйинга тайёргарликни бугундан бошлаймиз, — дейди Файзуллаев.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2-турда Ироққа қарши ўйнайди. Учрашув 4 март куни ўтказилади. Ироқликлар дастлабки ўйинда Индонезия устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Изоҳ (0)