Россия президенти Владимир Путиннинг 22 февраль куни “Лужники”даги концертга ташрифида кийган курткасининг нархи тармоқ фойдаланувчилари орасида муҳокамага сабаб бўлди. Бу ҳақда UNИАН хабар берди.
Маълум қилинишича, Путин қарийб 600 минг рубллик ( 7 931 доллар) курткада кўриниш берган. Россия раҳбарининг кашемерлик кийими Франциянинг Серасин брендига тегишли. Куртка 2012 йил махсус буюртма асосида тикилган. Бу Путин захирасидаги кийимни кийган бўлиши мумкинлигини англатади.
“Шунга қарамай, бу куртканинг қимматлигига таъсир қилмайди. Бироқ Путин кийимларга пул тежаши, яъни эски устки кийимларини ҳам кийиши кўп нарса ҳақида гапиради”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Бриони ва Лоро Пиана Россия президентининг севимли бренди ҳисобланади. 2022 йил Путин Бриони брендининг 435 минг рубллик (5 748 доллар) курткасида кўриниш берган.
Изоҳ (0)