• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ҳаким Зиёшдан Николо Заниологача. Ушбу қишки трансфер ойнасида клубини алмаштира олмаган футболчилар

    Футбол бўйича 2022/23 йилги мавсум қишки трансферлар ойнаси якунланди. Январь ойи натижаларидан барча клуб ва футболчилар қониқиш ҳосил қилмади. Кўплаб трансферлар муваффақиятли амалга оширилган бўлса-да, баъзи келишувлар фақат оғзакилигича қолди. Қуйида январь ойида амалга ошиши кутилган, бироқ натижасиз тугаган трансферлар ҳақида сўз боради.

    Милан Шкриньяр (“ПСЖ”га ўта олмади)

    “Интер” ҳимоячиси Милан Шкриньярнинг ниҳоясига етаётган шартномаси ҳисобга олинса, унинг “ПСЖ”га ўтиши аниқдек туюлганди. Парижликлар ҳам 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчилигини яширмади. Шкриньярнинг ўзи клублар музокара ўтказаётганини тасдиқлади. Словакиялик футболчи бир оёғи билан “Парк де Пренс”да эди. Лекин ушбу трансфер амалга ошмади. “Нераззури” унинг ўрнига муносиб ўринбосар топа олмагани учун Миланни қўйиб юбормади. Ушбу ҳикоя ижобий якун топмади: Франция чемпиони ҳимоячини қўлдан чиқарди, Шкриньярдан эса “Интер”даги сардорлик боғичи олиб қўйилди.  

    Софян Амрабат (“Барселона”га ўта олмади)

    Фото: Getty Images

    “Фиорентина” ярим ҳимоячиси Софян Амрабатнинг “Барселона”га ўтиши билан боғлиқ вазият қисқа метражли фильмни ёдга солади. Италия клуби спорт директори Даниэль Праденинг сўзларига кўра, барча эрталаб соат 10:00 да бошланиб, ярим тунда ўз ниҳоясига етган. Футболчи “Барселона”га ўтиш учун машғулотларда иштирок этишдан бош тортганидан сўнг “Фиорентина” ҳам уни таркибдан четлаштирган. Бироқ трансфер амалга ошмагач, Амрабат узр сўраган.  

    Хулиан Араухо (“Барселона”га ўта олмади)

    Трансфер ойнаси якунланиши арафасида каталонияликлар Эктор Белеринни “Спортинг”га қўйиб юборди. “Кўк-анорранглилар” унинг ўрнини “Лос-Анжелес Гэлакси” ҳимоячиси Хулиан Араухо билан тўлдиришни мақсад қилган эди. Томонлар музокараларни якунлаган, барчаси келишилган эди, бироқ трансфер амалга ошмади. Каталонлар трансферни расмийлаштиришга 18 сонияга кечикди ва 21 ёшли иқтидор эгасидан қуруқ қолди. Худди шунга ўхшаш вазият 2017 йилда “Лестер” билан ҳам содир бўлганди. Ўшанда “тулкилар” Адриэн Сильванинг трансферини расмийлаштиришга 14 сония кечикканди. Иккала вазиятда ҳам ФИФА трансферларни рўйхатга олмаган. 

    Николо Заниоло (“Милан”га ўта олмади)

    Фото: “Рома”

    “Рома” ярим ҳимоячиси Николо Заниоло билан боғлиқ вазият қишки трансфер ойнасида Италияда энг кўп муҳокама қилинди. Футболчи Рим клубини тарк этишини маълум қилди, лекин якунда ҳеч қаерга кета олмади. 23 ёшли футболчини қўлга киритиш учун “Милан” ва “Борнмут” асосий даъвогар эди. Футболчи “россонери” таркибига ўтмоқчи эди, миш-мишларга қараганда, оғзаки келишув ҳам амалга ошган. Лекин инглизлар римликларга яхшироқ таклиф билан чиққан. Италиялик эса АПЛнинг аутсайдери таркибига ўтишдан бош тортган. Заниоло охирида раҳбарият томонидан танқид ва мухлислар ғазабидан бошқа нарсага эришмади. 

    Николо барибир “Рома”ни тарк этди ҳамда Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси билан шартнома имзолади. 

    Ҳаким Зиёш (“ПСЖ”га ўта олмади)

    Фото: Getty Images

    Қишки трансфер ойнасида парижликларнинг омади келмади. Дастлаб, “Интер”дан Шкриньяр трансфери учун рад жавобини олган бўлса, кейинчалик “Челси” вингери Ҳаким Зиёш билан ҳам шартнома имзолай олмади. “ПСЖ” барчасига “аристократлар” айбдорлиги борасида баёнот берди. Лондонликлар “Бенфика” аъзоси Энсо Фернандес трансферига диққатини қаратиб, парижликларга Зиёшнинг трансфери бўйича нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни юборган. Инглизлар барча ҳужжатларни тўғрилаганда эса кеч бўлган. Грем Поттер қўл остида ўйин амалиётига эга бўлаётганига қарамасдан марокашлик футболчи ҳамон “Челси”ни тарк этиш ниятида. 

    Мойсес Кайседо (“Арсенал”га ўта олмади)

    “Арсенал” январь ойида “Брайтон” вингери Леандро Троссардни 24 миллион евро эвазига харид қилди. Футболчининг бош мураббий Роберто де Зерби билан зиддиятга боргани трансфер тезроқ амалга ошишига туртки бўлди. “Канонирлар” трансфер ойнасига якунланиши арафасида “чайкалар”нинг яна бир футболчиси Мойсес Кайседони ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. “Арсенал” 21 ёшли хавбек учун Троссардга тўлаган пулидан кўпроқ нарх таклиф қилган. Бироқ “Брайтон”ни бу қониқтирмаган. Эквадорлик футболчи ижтимоий тармоқларда мухлислар билан хайрлашишга ишора ҳам қилаётган эди. Де Зерби Кайседо жамоанинг муҳим футболчиси эканлигини таъкидлаганидан сўнг раҳбарият мутахассиснинг айтганини қилишга қарор қилди. 

    Янник-Ferreйра Карраско (“Барселона”га ўта олмади)

    Фото: Getty Images

    Каталонияликларнинг қишдаги асосий мақсадларидан бири “Атлетико” футболчиси Янник Карраскони ўз сафига қўшиб олиш эди. Дастлаб, “кўк-анорранглилар” Мемфис Депай трансферига Карраскони қўшишни таклиф қилди, бироқ “матрасчилар” буни рад этди. “Барселона” 29 ёшли белгияликни сотиб олишга ҳам тайёр эди, лекин бу ҳам амалга ошмади. Карраско ҳам “Барселона” сафига ўтишга розилигини билдирган эди. Ушбу трансфер ёзда амалга ошиши мумкин. 

    14.02.2023, 23:02   Изоҳ (0)   4239
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европада бугун қишки трансфер ойнаси ёпилди. Сўнгги кунда содир бўлган трансферлар битта саҳифада

    01.02.2023, 07:32

    Шомуродов, Сабири, Барак. А Серия 2022/23 йилги мавсум қишки трансфер ойнасидаги энг қиммат трансферлар ўнлиги

    13.02.2023, 19:54

    БАА чемпионати. Азизжон Ғаниев гол урган ўйинда “Шабоб ал-Аҳли” аутсайдер устидан ишончли ғалабага эришди 

    14.02.2023, 20:24

    Месси, Роналду, Мбаппе ва яна 23 футболчи. ФИФА талқинига кўра йил рамзий терма жамоасига киришга даъвогар ўйинчилар

    14.02.2023, 18:03

    Туркиядаги меҳмонхонада россиялик ва украиналик футболчилар ўртасида оммавий муштлашув юзага келди

    14.02.2023, 13:52

    Парижда бўлиб ўтган ЕЧЛ финали олдидан юз берган тартибсизликларда УЕФА бош айбдор деб топилди

    14.02.2023, 11:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.