Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб сунъий интеллект технологияларининг ривожланиши учун қулайликлар яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш ишлари бошланади. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Қайд этилишича, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилади. Соҳани ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.
Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш институти лабораториялари моддий-техник базаси мустаҳкамланади. Сунъий интеллект технологиялари махсус режими доирасида бир қатор устувор лойиҳалар синов тарзида амалга оширилади.
Жумладан, сунъий интеллект ёрдамида автоном транспорт воситалари интеллектуал платформаси ишлаб чиқилади. Аҳоли ҳаракатлари харитаси тузилади. Экологик ҳолатни мониторинг қилиш тизими жорий этилади. Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида иштирокчилар хавфсизлиги таъминланади ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши назорат қилинади.
Шунингдек, технология махсус режими доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
- давлат хизматларидан инсон омилисиз фойдаланиш;
- ўзбек тилидаги матнларни ўқиш жараёнини автоматлаштириш;
- матнни овозга (Техt-tо-Spееch) ва овозли маълумотларни матнга (Spееch-tо-Техt) ўтказувчи дастурий таъминотни яратиш.
Изоҳ (0)