Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда “Туркманистон газ конида носозлик сабабли январь ойининг маълум кунларида етказиб берилмаган газ учун Ўзбекистон томони Туркманистондан катта миқдорда компенсация пули талаб қилган” мазмунида хабар эълон қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади ҳамда фуқаролардан бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни сўраган.

“Шуни алоҳида таъкидлаймизки, Туркманистон томонидан Ўзбекистонга дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газ партияси бепул тақдим этилди. Ўз навбатида, Туркманистон томонидан тақдим этилган суюлтирилган газ яқин кунларда эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилади”, — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда апрель ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Маҳаллий
Паркент қишлоқларида сел кузатилгани тўғрисидаги видеолар ўтган йилги бўлиб чиқди
Маҳаллий
Россия—Украина урушининг Ўзбекистонга иқтисодий таъсирини пасайтириш бўйича қандай чоралар кўрилаётгани айтилди