• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон ташқи қарзи пасайиши кутилмоқда. Мамлакатга қарз нега керак?

    Ўзбекистонда ташқи қарзнинг ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан ўсиш чўққиси 2022 йилга тўғри келди ва истиқболда равон пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги хабар бермоқда. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини давлат томонидан молиялаштиришнинг асосий манбаи — давлат бюджети бўлиб, у мутаносиб бўлиши, яъни унинг даромад ва харажатлари деярли тенг бўлиши лозим.

    Шу билан бирга, давлат бюджети қуйидаги каби кўплаб сабабларга кўра ҳар доим ҳам мутаносиб бўлмаслиги мумкин:

    1. давлат бюджети мамлакат иқтисодий салоҳиятининг юксалишини ҳам, ҳал этиладиган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазифаларнинг сифат ва кўламининг ўсишини ҳам акс эттиради. Иқтисодий ўсиш суръатлари аҳоли сонининг ўсиш суръатларига нисбатан паст бўлган тақдирда ҳам давлат харажатлари аҳоли турмушининг янги сон ва сифат даражасига мувофиқ бўлиши керак;
    2. давлат харажатларнинг ошиши муқаррар бўлган ҳолатларга дуч келиши мумкин (эпидемиялар, инфратузилмани сақлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ кечиктириб бўлмас харажатлар, ижтимоий соҳани ривожлантириш), давлат даромадлари чекланган ҳисобланади, харажатларни ички қайта тақсимлаш имкониятлари эса катта эмас. Ёки аксинча, конюнктура даромадлари ошганда, давлат жамғарма маблағларни кўпайтиради;
    3. давлат халқаро молия-товар бозорларидаги ҳолатдан ёки бошқа қулай омиллардан келиб чиқиб, ўз олдига техник ва иқтисодий ривожланиш мақсадларини қўяди.

    Шунинг учун ҳам барча мамлакатлар бюджетнинг мувозанатини харажатлар қисми кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда таъминлайди, яъни: 

    • сальдо ижобий бўлганда — олтин-валюта захираларини тўплайдилар ва келажакда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш мақсадида бошқа молиявий жамғармаларни ташкил этади; 
    • сальдо салбий бўлганда эса — захираларни ишга солиб (шу жумладан олтин-валюта захираларини) ва/ёки қарз олиш воситаларидан фойдаланган ҳолда бюджетнинг мувозанатли бўлишига эришади.

    Ички молиявий бозор кўлам жиҳатидан чекланган бўлган шароитда, давлатлар устувор ижтимоий-иқтисодий, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ташқи қарздан фойдаланади.

    Ўзбекистон каби ривожланаётган иқтисоднинг ўзига хослиги шундаки, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш кўламлари доимо ўсиб боради ва давлат ушбу лойиҳаларни энг қисқа муддатларда амалга ошириш имкониятига эга бўлиши лозим. 

    Фақатгина йўл инфратузилмасини сақлашга ҳар йили 2 млрд долларгача ҳажмдаги маблағ талаб этилади, бу эса мамлакатнинг 2023 йил учун режалаштирилган давлат бюджетининг 9,7 фоизини (ёки мамлакатнинг консолидациялашган бюджетининг 7,2 фоизини) ташкил этади.

    Бу каби кўламли вазифаларни муайян муддатларда ҳал этиш учун давлатда 2 та муқобил ечим мавжуд: солиқларни ошириш (бу билан келажакда иқтисодиётни ривожлантириш рағбатларига путур етказиш) ёки давлат қарзлари воситаларидан фойдаланиш.

    Шундай қилиб, мамлакатнинг ташқи қарзи мавжудлигини ва унинг ўсишини ғайриоддий ҳолат деб кўрмаслик лозим.

    Шу билан бирга, солиқ тўловчи учун ташқи қарзнинг ҳажми ва ўзгариш суръати тушуниши, мамлакатнинг молиявий мажбуриятларининг ҳажми тўғрисида тасаввурга эга бўлиши, уни ЯИМнинг ўсиш ҳажмлари ва давлат даромадлари билан солиштириш имкониятига эга бўлиши муҳимдир. 

    Мамлакат учун ташқи қарзнинг иқтисодий мақбул чегарасини тушуниш ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

    Жалб этилаётган ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги муҳим омил ҳисобланади. Агар ҳар бир жалб этилган доллар ЯИМнинг ўсишига сабаб бўлса, ташқи молиялаштириш манбаларини жалб этиш билан боғлиқ хавотирлар ўринсиздир.

    2022 йил давомида ташқи қарз маблағлари ҳисобидан муҳим инфратузилмавий лойиҳалар молиялаштирилди: умумий узунлиги 269 км бўлган автомобиль йўлларининг қайта таъмирланиши, 243 км ичимлик сувлари ва 83,8 км суғориш сувлари ўтказгичларининг қурилиши, 15 та ичимлик сувини тақсимлаш жойлари (насослар, филтрлар), 817 та гидротехник иншоотларнинг қайта таъмирланиши шулар жумласидандир. 

    Бу инфратузилма лойиҳаларига қарз маблағларини сарфлаш мисолларининг кичик бир қисмидир.

    Ўзбекистон ташқи қарзи ва унинг ўзгариб бориши тўғрисида умумий маълумотлар

    Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, ташқи давлат қарзи деганда давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ДДК) қарзлар тушунилади.

    Сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда ташқи қарзнинг ўсиш суръатлари жадаллашгани кузатилди. Агар 2016 йилнинг охирида ташқи ДДК қарзлари ЯИМнинг 8 фоизини ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг 1-октябри ҳолатида у ЯИМнинг 30,14 фоизига ёки 23,16 млрд долларга тенг бўлди. 

    Мазкур сумманинг 17 млрд доллари Ўзбекистон номидан жалб этилган қарздир, 6,16 млрд доллари эса — бу давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз ҳисобланади.

    Ушбу кўрсаткичларни таҳлил қилишда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:

    1. 2017 йилда миллий валюта айирбошлаш курси қарийб икки баробар пасайди ҳамда сўмда ҳисобланадиган ва АҚШ долларига кўчириладиган ЯИМ ҳажми сезиларли даражада “камайди”. Фақатгина мазкур омил натижасида ташқи қарзнинг ЯИМга бўлган нисбати 6 фоиз бандига ошди;
    2. COVID-19 ва постковид омиллар таъсири натижасида 2022 йилда давлат бюджети тақчиллиги ЯИМдан 4 фоизни ташкил этди, бу Халқаро валюта фондининг баҳосига кўра ташқи қарзнинг ЯИМга бўлган нисбати яна 9 фоиз бандига ўзгаришига олиб келган. Ковид ва постковид даври дунёнинг кўплаб мамлакатларида ташқи қарзнинг ўсишига олиб келди;
    3. Ташқи қарзнинг ўсишига олиб келадиган оқимларнинг ошганлигини ўсишнинг қолган улушидан ҳам кўриш мумкин. Бу, авваламбор, мамлакат ва давлат корхоналарининг ташқи қарз бозорига чиқиши, энергетика ва логистика инфратузилмаларини модернизация қилиш йирик лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқдир.

    Бошқа сўз билан айтганда, ушбу 6 йил давомида ташқи қарзнинг ЯИМ кўрсаткичларига нисбатан 29,7 фоиз ҳажмида фақатгина 14,7 фоиз бандига ошганлигини ташқи қарзнинг ЯИМга нисбатан солиштирма қийматининг ўсишига бевосита олиб келадиган омиллар билан боғлаш мумкин. 

    Яъни ташқи қарзнинг ўсиши ҳақида сўз борганда ЯИМга нисбатан айнан ушбу 14,7 фоизлик ўсиш бизнинг таҳлилимиз таяниши лозим бўлган кўрсаткич бўлиши лозим.

    Қандай ижобий томонлар мавжуд?

    Давлат ташқи қарзининг ўсиш табиати ва динамикасига доир бир нечта яхши хабарлар бор.

    Биринчидан, ташқи қарзнинг ЯИМга нисбатан ўсиш чўққиси 2022 йилга тўғри келди ва истиқболда равон пасайиши кутилмоқда.

    Иккинчидан, 2021 йилдан буён давлат ташқи қарзининг ўсиш суръатлари шу жумладан ЯИМнинг жадал ривожланиши ва қарзнинг катта қисмининг тўлови ҳисобига сезиларли даражада пасаймоқда. Давлат ташқи қарзи фақатгина 2022 йилнинг бошидан буён унинг 823 млн АҚШ долларлик қисми тўлангани сабабли 1,7 фоизга камайди.

    Учинчидан, Ўзбекистон ташқи маблағларни узоқ муддатларга ва халқаро даражада танилган молия институтларидан жалб қилмоқда. Ўзбекистоннинг Халқаро молия институтларидан (ХМИ) жалб қилган ташқи қарз портфели 11,3 миллиард долларни ёки ташқи қарзнинг умумий қийматининг 48,7 фоизини ташкил этади.

    Ушбу кредитлар узоқ муддатли бўлиб, халқаро капитал бозоридаги нисбатан қиммат қарзлардан фарқли ўлароқ Ўзбекистонга имтиёзли фоизлар бўйича узоқ муддатларга – 20 йилдан 40 йилгача бўлган даврга тақдим этилмоқда.

    Тўртинчидан, жалб этилган маблағларнинг тахминан тўртдан бир қисми давлат бюджети тақчиллигини қоплаш мақсадларига ва тўртдан уч қисми эса энергетика (25 фоиз), транспорт (11 фоиз) ва қишлоқ хўжалиги (10 фоиз), турар жой секторидаги (9 фоиз) инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ишлатилган. 

    Бошқа сўз билан айтганда, жалб этилган пуллар истеъмол мақсадларига эмас, балки энергетика, транспорт тизими ва қишлоқ хўжалигида кенгайтирилган ишлаб чиқариш учун шароит яратишга сарфланмоқда.

    Бешинчидан, ташқи қарз сифатида жалб этилаётган ресурслар асосан АҚШ долларида ифодаланган бўлиб (74,8 фоиз), шунингдек асосан АҚШ долларида шаклланадиган экспорт тушуми тузилмасига мувофиқдир. Шундай қилиб қарзни тўлашда қўшимча валюта хатари юзага келмайди.

    Олтинчидан, Ўзбекистон 2020 йилда ташқи қарзни жалб этиш бўйича қонуний чекловлар ўрнатди. Эндиликда нафақат ҳар йиллик қарзлар ҳажмини максимал ҳажми, балки ташқи давлат қарзининг охирги даражаси (ЯИМнинг 60 фоизидан кўп бўлмаган) ҳам қонунлар билан чекланган.

    Бюджет кодексига мувофиқ, кейинги йил учун давлат бюджетини тасдиқлашда ташқи қарзнинг максимал ҳажми давлат бюджети параметрлари билан бирга Қонун кўринишида ўрнатилади. 

    Натижа ўлароқ шуни кўриш мумкинки, давлат номидан ҳамда давлат кафолати билан тузилган ташқи қарз шартномаларининг ҳажми пасаймоқда.

    Еттинчидан. Халқаро валюта фондининг баҳолашига кўра Ўзбекистонда ташқи қарз кризисининг юзага келиш хатари паст, қарзга хизмат кўрсатиш қобилияти эса — юқори ҳисобланади. 

    Ўзбекистоннинг валюта тушумларининг асосий манбалари барқарордир, яъни: экспорт ҳажмлари ўсмоқда, мамлакатга трансчегаравий ўтказмалар ҳажми ошиб бормоқда, жорий тўлов балансининг асосий кўрсаткичлари барқарор бўлиб, дефолт таҳдиди йўқ ҳисобланади.

    Агар мамлакатнинг жорий тўлов ҳисоб варағи салбий шаклланганда ташқи қарз ва унга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлар ҳажми бизни жиддий ташвишга солиши мумкин эди. 

    Бироқ, Ўзбекистон Марказий банкининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида мамлакатнинг жорий тўлов ҳисоби 0,194 млрд АҚШ доллари миқдорида ижобий кўрсаткични ташкил этди (2021 йилнинг 9 ойида салбий салдо -5,2 млрд долларга тенг эди). 

    Бунда савдо балансининг (товарлар ва хизматлар) салбий салдоси (11 млрд АҚШ доллари) бирламчи ва иккиламчи тушумларнинг (11,2 млрд доллар) ижобий салдоси билан тўлиқ қопланган.

    Экспорт ҳажми (номонетар олтинни ҳисобга олмаганда) 11 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг 9 ойи билан солиштирганда 25 фоизга ошган.

    Бироқ энг ижобий факт — бу иккиламчи тушумларнинг салдоси шахсий трансчегаравий ўтказмалар 2021 йилнинг тегишли даври (2021 йилнинг 9 ойида 4,5 млрд доллар) билан солиштирганда 2,4 баробар ошганлиги (6,5 млрд доллар) ҳисобига 10,9 млрд долларни ташкил этганлигидир.

    Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида молиявий ҳисоб узоқ йиллар давомида илк бор 0,5 млрд доллар ҳажмида ижобий шакллангани — яна бир ижобий фактдир (2021 йилнинг 9 ойида салбий салдо 6,1 млрд долларга тенг эди). 

    Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг соф ўсиши 1,7 млрд долларни ташкил этди (2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млрд доллар).

    Ташқи қарзни бошқариш самарадорлигини оширишга доир истиқболдаги қадамлар

    Юқорида қайд этилганидек, ташқи қарзни бошқаришда пул ва товар бозорларида юзага келган халқаро конюнктура, етказиб бериш занжирлари билан боғлиқ ҳолат муҳим омил ҳисобланади. 

    Янги ташкил этилган Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хатти-ҳаракатлари бюджет тақчиллигини ва қарзларга хизмат кўрсатиш харажатларини минималлаштириш ўртасидаги самарали мувозанат чекловлари билан олдиндан белгиланади.

    Ҳозирги вақтда ташқи давлат қарзини бошқариш муаммолари кўпроқ жалб этилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги параметрларига, шунингдек ташқи омилларга боғлиқ бўлади. Шу сабабдан Ўзбекистон учун иқтисодиётнинг ички ресурсларидан фойдаланиш устувор ҳисобланади.

    08.02.2023, 19:10   Изоҳ (0)   10102
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга киритилаётган хорижий инвестициялар ҳажми таҳлил қилинди

    08.02.2023, 18:32

    Россиянинг денгиз орқали нефть экспорти рекорд даражага етди

    08.02.2023, 13:57

    Тошкент марказидаги соғломлаштириш маркази 33 млрд сўмга сотилди 

    07.02.2023, 21:09

    Ўзбекистонда киши бошига ялпи ички маҳсулот 2,25 минг долларга етди. Бу оддий аҳолига қандай таъсир қилади?

    07.02.2023, 20:07

    Туркиядаги зилзила оқибатида нефть нархи ошди

    07.02.2023, 17:21

    Ўзбекистон захиралари қарийб 36 млрд долларга етди. Бу рекорд

    07.02.2023, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.