Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

“Лейкерс” ҳужумчиси Леброн Жеймс “Оклаҳома”га қарши баҳсда тарихий рекорд қайд этди.

Фото: Instagram

“Лейкерс” ўз майдонида 130:133 ҳисобида мағлуб бўлди. Леброн эса 38 очко жамғарди ва афсонавий баскетболчи Карим Абдул-Жаббор томонидан ўрнатилган сермаҳсуллик бўйича рекордни янгилади. 

Карим Абдул-Жаббор фаолияти давомида 38.387 очко йиғган бўлса, Жеймснинг очколари сони 38.388 тага етди. 

Леброн Жеймснинг ўзи бу рекорд ҳақида: “Шахсан мен ўзимни энг яхшиси деб ҳисоблайман. Лекин ҳамманинг ўз фаворит ўйинчилари бор ва ҳар ким ўзи учун энг яхшиси кимлигини ўзи ҳал қилади.

Қандай натижага эришганимни биламан ва ҳар бир ўйинда яна муваффақиятларга эришишга ҳаракат қиламан. Доим ўзимни тарихдаги энг яхшиси деб ҳисоблаганман, бироқ зўр баскетболчилар жуда кўп, улар қаторида эканлигимдан хурсандман”, — дейди. 

Леброн 2003 йилда фаолиятини бошлаган ва “Кливлент Кавалерс”, “Майами Ҳит” ва “Лейкерс” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)