Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Испания чемпионатининг 20-турида “Реал” 5 февраль, якшанба куни “Мальорка” меҳмони бўлди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 13-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Начо ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 60-дақиқада “Реал” вакиллари пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ Марко Асенсионинг зарбасини дарвозабон бартараф этди. Қолган вақтда мадридликларда қатор имкониятлар бўлди, ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

Ушбу ғалаба эвазига “Мальорка” очколарини 28 тага етказиб олган ҳолда 10-поғонада бормоқда. “Реал” эса 45 очко билан иккинчи поғонадан жой олган.


Ла Лига

20-тур баҳси

5 февраль, якшанба

“Мальорка” — “Реал Мадрид” 1:0

Гол: 1:0 – 13, автогол Начо.

“Мальорка”: Райкович, Маффео, Настасич, Раилё, Гонсалес, Коста, Дани Родригес (Ндиае, 68), Ли Кан Ин (Санчес, 78), Руис де Галаррета (Грене, 90), Баба (Батталя, 78), Мурики.

“Реал Мадрид”: Лунин, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Камавинга, Себальос (Алаба, 71), Вальверде (Модрич, 64), Тчуамени (Кроос, 71), Асенсио (Мариано Диас, 71), Винисиус Жуниор, Родриго.

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (44), Себальос (45), Коста (61), Вальверде (64), Ндиае (72), Руис де Галаррета (80), Модрич (81), Маффео (87), Мариано Диас (90), Раилё (90).


 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда барча жарималар вақтлироқ тўланса, чегирма бериладиган бўлди
Дунё
Россияда “тил рейтинги” паст бўлган муҳожирларни жаримага тортиш таклиф қилинди
Молия
АҚШда асосий ставка кетма-кет тўққизинчи марта оширилди