Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа Иттифоқи давлатлари Россия дизелининг бир баррели учун 100 доллардан, чегирма билан сотиладиган маҳсулотлари учун эса 45 доллардан нарх чегарасини белгилашга келишиб олди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди

Фото: Bloomberg

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Лайен Twitter’да ЕИ G7 мамлакатлари билан биргаликда нархнинг юқори чегарасини жорий қилаётганини билдирди.

“G7 билан биргаликда биз Россияни даромаддан маҳрум қилиб, бу маҳсулотларга юқори нархларни жорий қилмоқдамиз. Лекин глобал энергия бозорларининг барқарорлигини таъминлаймиз”, — деди у. 

Унинг постида нарх чегарасининг аниқ миқдори ҳақида маълумот берилмаган.

Россиядан нефть маҳсулотлари учун чекловлар 5 февралдан кучга киради. Ўтган йилнинг 5 декабридан бошлаб Россия нефтининг бир баррели учун 60 доллар даражасидаги нарх чегараси аллақачон ишлай бошлаган.

Аввалроқ Россия расмийлари нефть ва нефть маҳсулотлари чекловлар жорий этган мамлакатларга етказиб берилмаслигини айтган эди.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди
Марказий Осиё
Тожикистондаги зилзила оқибатида 3 киши жабрланди, 60 дан ортиқ чорва моллари нобуд бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳар ва қишлоқлари рўйхати эълон қилинди