Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чиркли қоплама ва бадбўй ҳид барабанда бактериялар ва моғорлаш бошланганлигини кўрсатади. Уй шароитида муаммони қандай бартараф этиш мумкин?

Олдидан (фронтал) юклаш

  • Агар кир ювиш машинангизда “Барабанни тозалаш” функцияси бўлса, нур устига аъло нур. Агар бундай функция бўлмаса, кир ювиш кукуни учун мўлжалланган идишга бир стакан хлорли оқартиргич қўшинг. Кир ювишнинг тўлиқ функциясини танлаб, жараён якунланишини кутинг. Сўнг қуруқ мато билан барабанни ва унга ўрнатилган резина мосламани яхшилаб артиб олинг.
  • Диспенсер тортмасини чиқариб олинг. Уни илиқ сув билан тоза қилиб ювинг. Кукун ва кондиционер қолдиқларини тозалаш учун юмшоқ чўткадан фойдаланинг.

Вертикал юклаш

  • Маиший техникангиздаги оддий ювиш функциясини, сувнинг энг иссиқ ҳароратини ва қўшимча чайишни танланг.
  • Бир стакан хлорли оқартиргични кир ювиш кукуни учун мўлжалланган идишга ёки барабанга қуйинг. Кир ювиш кукуни керак эмас. Тўлиқ циклни ишга туширинг ва бактериялардан халос бўлиш учун қуритгичдан фойдаланинг.

Кейинги гал бу ишларни осонроқ бажариш учун:

  • Ҳар бир кир ювишдан кейин машина эшигини камида бир соат очиқ қолдиринг.
  • Кир ювиш машинасини ишга туширишдан аввал кир сочиқлар ёрдамида барабан резинасидаги кукун қолдиқларини артиб олинг.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда 64 ёшли шифокор беморнинг эри томонидан калтакланди 
Маҳаллий
Тошкентдаги пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин чиқди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди