Шавкат Мирзиёев ҳузурида 31 январь куни жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.
Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади. Хизмат сифатига — автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.
Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади. Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади. Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (1)
Assalomu alaykum. Telegramda yuqoridagi ma'lumotni noto'g'ri talqin qilyapsiz. Prezident tomonidan avtobusning yurgan masofasiga qarab to'lov qilish tizimini yaratish topshirig'i berilmadi. Balki, davlat tomonidan tashuvchi kompaniyalargan avtobuslarinining yurgan masofasiga qarab mablag' ajratish haqida gap ketgan. Iltimos ma'lumotni tahrirlab qo'ying. Bu tushunmovchilikni keltirib chuqarishi mumkin.