Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Зангиота туманида 17 январь куни темир йўлдан ўтаётган эркакни поезд босиб кетди. Бу ҳақда “Миллар” кўрсатувида хабар берилди.

Маълум бўлишича, ҳолат Ўзбекистон—Ўрта овул темир йўл бекатлари оралиғида содир бўлган. 59 ёшли эркак ҳимоя тўсиғидан ошиб, йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган вақтда поезд уриб юборган.

“Ўрганишлар давомида маълум бўлдики, ёши тахминан 59 да бўлган эркак панжарадан сакраб, темир йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган вақтида поезд уриб юборган”, — дейди Тошкент минтақавий темир йўл транспортида ХТБ инспектори Илҳом Тўрақулов.

Транспорт прокуратураси бўлим бошлиғи Ҳасан Солиҳовга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Дунё
Путин Россия ташқи сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди