• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонунга эътирози бор тадбиркор, 1 млрд сўмлик лотни ютган қариндошлар, телефон рақами бир рақобатчилар — 31 январдаги шубҳали тендерлар

    31 январь куни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 100 дан ортиқ тендерлар амалга оширилди. “Дарё” мухбири Абдуқаҳҳор Қосимов ҳужжатларни мониторинг қилиб, энг эътиборга молик савдолар ҳақида маълумот беради.

    Қариндошлар яна 1 миллиард сўмлик тендерни ютиб олди

    20 январь куни “Дарё” интернет-нашрида Uz Chasys МЧЖ ўтказган тендерда иштирок этган And Cargo Trans Service ва Zafarbek Cargo Trans Servis корхоналари қариндошлик алоқалари билан боғлангани ҳақида материал эълон қилинганди. Шундан сўнг Uz Chasys корхонаси ҳолатни тасдиқлаб, тендер юзасидан тузилган шартномани бекор қилди. “Дарё” кузатувларига кўра, бир-бирига афилланган ушбу корхоналар иштирокидаги тендерлар ҳали ҳам давом этмоқда.

    Скрин: “этендер.узех.уз”

    31 январь куни транспорт воситалари қисмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Уз-Донг Wон Cо қўшма корхонаси ташиш ва етказиб бериш хизмати учун ўтказган тендер якунланди. Бошланғич қиймати нақ 1 миллиард 1 миллион 600 минг сўм бўлган лотда юқоридаги And Cargo Trans Service ва Zafarbek Cargo Trans Servis МЧЖлар иштирок этган.

    Скрин: Статистика агентлиги
    Скрин: Статистика агентлиги

    Гап шундаки, ушбу икки корхона таъсисчилари ҳисобланган Исманов Мухиддин Гуламжанович ва Исманова Фатмахон Игембердиевна 100 фоиз улуш билан афилланган шахслар ҳисобланади. Ушбу тендерда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасида (манфаатлар тўқнашуви) кўрсатилган қонун талаблари қўпол равишда бузилган.

    “Дарё” мухбири ҳолат юзасидан тадбиркорлар фикрини ўрганиш мақсадида улар билан боғланишга уринди. Аммо кўрсатилган алоқа телефон рақамларидан бири вақтинча иш фаолиятида эмас экан. Иккинчи рақамга қилинган қўнғироқни кўтарган шахс адашиб тушганимизни билдирди.

    Тасодифлар кетма-кетлиги

    Хавфсиз дарё бошқармаси канал ва сув омборлари қурилмаларини тозалаш ишларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 24,5 миллион сўмлик тендер ўтказди. Унда 2 та иштирокчи қатнашди ва “Йўл Уй Сув Лойиҳа” МЧЖ ғолиб, New Роад Water Project захира ғолиб деб топилди.

    Скрин: “этендер.узех.уз”

    Рақобатчиларнинг раҳбарияти, очиқ маълумотлари билан танишиш жараёнида иккита шубҳали ҳолатга дуч келдик.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Тендер ғолиби “Йўл Уй Сув Лойиҳа” МЧЖнинг таъсисчиси ва раҳбари Турсунова Зухра Намоз қизи. Корхона Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    New Роад Water Project МЧЖнинг раҳбари Худойшукуров Қувончбек Тожимуродович. Корхона Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган.

    Маълумотларга эътибор берилса, иккала тадбиркорлик субъектларининг алоқа телефон рақамларидаги сўнгги 4 та рақам бир хил: 41 76. 

    Бундан ташқари, ғолиб МЧЖнинг электрон почта манзили мана бундай: nr_waterproject@mail.ru. Рақобатчи корхонанинг номига жуда ўхшаб кетади.

    Бу ерда қонун бузилиш ҳолати борми ё булар шунчаки тасодифми? Масъуллардан изоҳ кутиб қоламиз.

    Рақобатчиларнинг бир хил телефон рақамлари

    Сурхондарё вилояти 2-сон руҳий-асаб касалликлари шифохонаси беморларни ювинтириш хизмати (ҳаммом) учун бошланғич қиймати 42 миллион 900 минг сўмлик тендер ўтказди. Унда “Сурхон Ёқут Сифат” ва Супплиэрс Сале МЧЖлар рақобат олиб борди.

    Скрин: “этендер.узех.уз”

    Комиссия аъзоларининг якуний баҳоларига кўра, тендерни 90 балл билан “Сурхон Ёқут Сифат” МЧЖ ютиб олди, Супплиэрс Сале эса захира ғолиб.

    Скрин: Статистика агентлиги
    Скрин: Статистика агентлиги

    Тендер иштирокчиларининг маълумотлари билан танишиш жараёнида ушбу икки рақобатчи корхонанинг алоқа телефон рақамлари бир хил экани маълум бўлди.

    “Дарё” мухбири кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилди. Гўшакни ўзини Шамсиддин Халмуротовнинг ўғли деб таништирган шахс кўтарди. У Супплиэрс Сале корхонаси фаолиятини ўзи юритишини, юқоридаги тендерда ютқазиб қўйганини айтди.

    “Аммо телефон рақамлар бир хил экани ҳақида маълумотим йўқ. Балки адашишгандир. Бу ерда ҳеч қандай таниш-билишчилик бўлган эмас”, — деб таъкидлади у.

    Абонент аппарати ўчирилган

    Фарғона вилояти Данғара тумани марказлашган Тиббиёт бирлашмаси шифохонадаги генераторни таъмирлаш учун 31 миллион 860 минг сўмлик тендер ўтказди. Унда ҳам юқоридаги каби ҳолатга дуч келдик.

    Скрин: “этендер.узех.уз”

    Лотни ютиб олиш учун Маркет Магнет МЧЖ ва “Зиё Фаҳир Нури” МЧЖ кураш олиб борди. Якунда Маркет Магнет ғолиб деб топилди.

    Скрин: Статистика агентлиги
    Скрин: Статистика агентлиги

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Данғара туманида жойлашган ушбу икки корхона таъсисчи ва раҳбарлари бошқа-бошқа одамлар. Аммо алоқа телефон рақамлари бир хил, шунингдек, почта манзилларида ҳам ўхшашлик мавжуд.

    “Дарё” мухбири кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилганида “абонент аппарати ўчирилган” экани маълум бўлди.

    Қонунга эътирози бор тадбиркор

    Бухоро электр билан таъминлаш дистанцияси енгил юк транспортларини таъмирлаш хизмати учун бошланғич қиймати 135 миллион сўмлик тендер ўтказди. Унда иккита МЧЖ иштирок этди.

    Скрин: “этендер.узех.уз”

    Эътиборлиси, тендер ғолиби бўлган Бухара Auto Leadэр, захира ғолиб Пит Стоп Авто МЧЖлар бир тадбиркорга тегишли ҳисобланади. 

    Скрин: Статистика агентлиги
    Скрин: Статистика агентлиги

    “Дарё” мухбири Эргашев Шаҳриёр билан боғланди. Унинг маълум қилишича, тендер 31 январь куни бекор қилинган, аммо тадбиркорга етарлича тушунтириш берилмаган.

    “Тендерни бекор қилдик, дейишди. Лекин нега? Ҳа, тўғри, мен иккита корхона билан иштирок этгандирман, аммо ҳеч кимни чеклаганим йўқ, исталган одам кириши, қатнашиши мумкин эди. Қонунга эътирозим бор”, — деди у.

    Масъуллардан ушбу шубҳали тендерлар натижаларига эътибор қаратиб, ноқонуний ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўришни сўраймиз.

    31.01.2023, 20:38   Изоҳ (0)   6523
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Авваллари донорликни тарғиб қилиш учун идора ва ташкилотларга борсак, ичкарига киритишмасди” — Республика қон қуйиш маркази директори Аълонур Саидов

    31.01.2023, 19:35

    Раҳбарлари қариндош экани туфайли савдолари бекор қилинган икки корхона яна 1 миллиард сўмлик тендерни ютиб олди

    31.01.2023, 19:13

    “Ҳеч ким кўчада қолмайди, муносиб иш таклиф этилади” — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қисқартиришга тушган 17 минг нафар ходим юзасидан тушунтириш берди

    31.01.2023, 18:56

    Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк

    31.01.2023, 18:31

    Адлия вазирлиги: Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун онлайн буюртма беришда юзага келаётган хатоликлар бартараф этилмоқда

    31.01.2023, 18:23

    Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди

    31.01.2023, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.