Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нидерландия мезбонлигида ўтган Tata Steel Chess 2023 мусобақасида сўнгги тур баҳслари 29 январь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Нодирбек Абдусатторов
Фото: Tata Steel Chess

Мастерс турнирида иштирок этган Нодирбек Абдусатторов 13-турда мезбон шахматчи Йорден ван Форестга қарши дона сурди. Оқ доналарда ҳаракат қилган Нодирбек мағлубиятга учради ва 8 очко (4 ғалаба, 8 дуранг, 1 мағлубият) билан мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Аниш Гири 8,5 очко билан мусобақа ғолибига айланди. Магнус Карлсен (8) эса кучли учликдан жой олди.

Қайд этиш керак, Абдусаттаров классик шахматдаги илк катта турнирида узоқ вақт давомида пешқадам бўлиб турди. У амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этишга эришди.

Tata Steel Chess 2023 Masters мусобақасида якуний жадвал қуйидаги кўринишни олди:

Challengers мусобақасида иштирок этган Жавоҳир Синдоров 13-турда ғалаба қозонди ва 8,5 очко билан учични ўринни қўлга киритди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Трамп тарафдорларига мурожаат қилиб, мени қўллаб-қувватланг, намойишлар уюштиринг демоқда” — Навбаҳор Имомова
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади
Маслаҳатлар
Тезроқ ташлаб юборинг: юз креми ​​сизга мос келмаганини англатувчи 5 та белги