Метрополитен матбуот хизматининг билдиришича, шаҳар ҳудудларидаги ирригация ва дренаж тизимларининг ўз вақтида тозаланмагани ҳамда ортиқча юклама остида қолиши сабабли сув оқимлари айрим жойларда тўпланиб, “Чорсу” метро бекати ҳудудига ҳам кириб келган.
“Таъкидлаш жоизки, метрополитен иншоотлари белгиланган тартибда доимий техник назоратдан ўтказиб борилади ҳамда фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар ва шаҳар ҳокимлигига илгари ҳам бир неча бор расмий мурожаатлар киритилган”, дейилади “Тошкент метрополитени” ДУК хабарида.
Вазият метрополитен ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олингани, зарур чоралар кўрилган ҳамда бекат инфратузилмасининг хавфсиз ва барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилаётгани қўшимча қилинган.
ФВВ ахборотида келтирилишича, кучли ёмғирлар “Чорсу” метро бекати фаолиятига таъсир кўрсатмади. Сувнинг катта қисми ирригация-дренаж тизими орқали табиий равишда чиқиб кетган. Сув тўпланишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси куч ва воситалари жалб этилган.
Фото: ФВВФото: ФВВ
Қайд этилишича, айни вақтда метро бекати штат режимида ишламоқда, поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.