• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Билиб қўйган яхши: гўштни муздан эритишнинг энг тез ва синалган усули

    Гўштни совиткичда сақлаш эҳтиёткорлик чорасидир. Шунингдек, гўштни тез ва хавфсиз тарзда муздан эритиш орқали жуда қисқа вақт ичида мазали таом тайёрлаш мумкин. Жараённи тезлаштириш ва ҳар қандай гўшт бўлагини тезда муздан эритишнинг эса бир неча йўли бор, деб ёзади Marie Claire.

    Фото: Marie Claire

    Гўштни хавфсиз тарзда муздан эритишнинг энг яхши усули уни тўлиқ эригунча музлаткичда бир кечага қолдиришдир. Эритилгандан сўнг парранда гўшти ёки денгиз маҳсулотларини яна бир ёки икки кун музлаткичда сақлаш мумкин, қизил гўшт яна уч-беш кун давомида яхши сақланади. Музлаткичда гўштни эритиш усулини танлаш олдиндан режалаштиришни талаб қилса-да, уни яна қайта музлатиш имконияти мавжуд.

    Гўштни хона ҳароратида муздан эритиш ҳақида нима дейиш мумкин? Музлатилган гўштни иссиқ сувда эритиш ёки уни очиқ жойда эритиш учун қолдириш мумкин, деган манбалар мавжуд бўлса-да, бу хавфли бўлиши мумкин. Эритилган гўштнинг бир бўлаги, тури ва ҳажмидан қатъи назар, хона ҳароратида икки соатдан кўпроқ вақт давомида қолдирилмаслиги керак. Агар гўшт эрий бошласа ва ҳарорат 4 даражадан иссиқроқ бўлса, музлашдан олдин мавжуд бўлган бактериялар кўпайиб, саломатликка зарар етказиши мумкин. Мутахассислар бундай тажрибалардан воз кечишни маслаҳат беради.

    Фото: Marie Claire

    Кўпчилик гўштни совуқ сувда муздан туширишни афзал кўради. Бу усул микротўлқинли печсиз гўштни тез ва тўғри муздан эритишга имкон беради, аммо у кўпроқ амалий тайёргарликни талаб қилади ва бир соат керак бўлади. Музлатилган гўшт бўлагини иложи борича кўпроқ ҳавони сиқиб, қайта ёпиладиган пластик пакетга жойлаштириш керак. Катта идиш совуқ сув билан тўлдирилади ва пакет сувга ботирилади. Ҳар 30 дақиқада сувни гўштни эритиб туриш учун ўзгартириш тавсия этилади.

    Парранда гўшти ёки денгиз маҳсулотларининг кичик қисмларини бир соат ёки ундан камроқ вақт ичида эритиш мумкин, катта миқдордагилар икки-уч соат ичида эритилади. Тўлиқ музлатилган куркаларни эритиш учун тахминан 30 дақиқа керак бўлади. Гўшт муздан эритилгандан сўнг уни қайта музлатиш тавсия этилмайди, шунинг учун уни бўлакларга бўлиб, музлатиш яхшироқ. Таом тайёрлаш учун керакли бўлак ажратиб олинади ва эритишга қўйилади.

    Фото: Marie Claire

    Гўштни муздан эритишнинг энг тезкор усули, албатта, микротўлқинли печдан фойдаланишни ўз ичига олади. Унинг ёрдамида маҳсулотни 10 дақиқадан камроқ вақт ичида тайёр ҳолга келтириш мумкин. Бу усул гўштнинг майда бўлаклари учун энг яхши вариантдир.

    Агар микротўлқинли печнинг муздан эритиш функцияси бўлмаса, қувват паст даражага қўйилади ва у қисқа вақтга ёқилади, гўшт муздан эригунча мунтазам текшириб турилади.  Эҳтиёт бўлинг: жуда юқори ҳароратда ёки узоқ вақт давомида қурилма гўштни муздан тушириш ўрнига пишишига олиб келиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда, муздан эритиш тугагандан сўнг маҳсулотни дарҳол пишириш лозим.

    Фото: Marie Claire

    Муздан эритилмаган гўштдан фойдаланиш мумкинми? Гўштни пишириш учун кўпроқ вақт кетади ва пишириш учун тахминан 50 фоиз кўпроқ вақт ажратиш лозим. Афсуски, бу қовуриш учун идеал эмас. Музлатилган гўштни паст оловда пишириш тавсия этилмайди, уни истеъмол қилиш хавфли бўлиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Тухум сариғини оқидан ажратишнинг энг осон 6 та усули
    • Узоқ вақт давомида сақлаш мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари
    • Пишириқларни узоқ вақт янгидек сақлаш учун хамирга нима қўшиш керак?
    28.01.2023, 09:55   Изоҳ (0)   11636
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кечаси совуқ қотадиганлар учун уйқу бўйича мутахассислардан 7 та маслаҳат

    27.01.2023, 19:15

    Мавсумга тайёр бўлиш учун баҳоргача қандай кийимлар сотиб олиш керак? (фото)

    27.01.2023, 14:35

    Джинсилар эскирмаслиги учун қандай қилиб тўғри ювиш керак?

    27.01.2023, 12:40

    Тухум сариғини оқидан ажратишнинг энг осон 6 та усули

    26.01.2023, 18:52

    Оқ кийимлар сарғайиб қолмаслиги учун уларни қандай ювиш мумкин

    26.01.2023, 09:56

    Қўл меҳнати: Зерикарли шарф ёки пайпоқларни эмас, балки ҳақиқий санъат асарларини тўқийдиган инсонларнинг ижодидан намуналар (фото)

    25.01.2023, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.