• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маримба мусиқий асбоби учун 90 миллион сўм, бир фамилияли рақобатчилар, тадбиркорнинг ўйини — 26 январда кун тендерлари

    26 январь куни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 100 дан ортиқ тендерлар амалга оширилди. “Дарё” мухбири Абдуқаҳҳор Қосимов ҳужжатларни мониторинг қилиб, энг эътиборга молик савдолар ҳақида маълумот беради.

    Мусиқий асбоб учун 90 миллион сўм

    Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби маримба мусиқий асбоби харид қилиш учун бошланғич қиймати 94 миллион сўмлик тендер ўтказди. Энг яхши таклифни танлаб олиш бўйича ўтказилган савдо 19 январдан 26 январгача давом этди.

    Маримба зарбли чолғу асбоби
    Фото: Fabimo

    Протоколга кўра, маҳсулотнинг яроқлилик муддати бир йил бўлиши, 10 кун ичида етказиб берилиши керак.

    Скрин: “etender.uzex.uz”

    Тендерда иккита тадбиркорлик субъекти қатнашди: Sios Shams МЧЖ ва Humо Music МЧЖ. 

    Скрин: Харид комиссияси баённомаси

    Комиссия аъзоларининг якуний баҳоларига кўра, Humo Music МЧЖ 100 балл билан тендерни ютиб олган. Шартнома суммаси — 90 миллион сўм.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Ғолиб МЧЖ раҳбари ва устав фонддаги ягона таъсисчиси Субханов Санжар Наимкулович. Корхона Қашқадарё вилояти Косон тумани Косон шаҳри “Нартибаланд” маҳалласида жойлашган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Захира ғолиб Sios Shams МЧЖ раҳбари эса — Каххаров Санжар Норқулович. Эътиборлиси, ушбу тадбиркорлик субъекти ҳам Қашқадарё вилояти Косон тумани Косон шаҳри “Нартибаланд“ маҳалласида жойлашган.

    Бир фамилияли рақобатчилар

    Самарқанд вилояти Нарпай туман халқ таълими бўлими умумий қиймати 60 миллион сўм бўлган иккита тендер ўтказган. Бири насос маҳсулотлари, бошқаси ҳаво сўрувчи вентилятор хариди учун.

    Скрин: “etender.uzex.uz”

    Иккала тендерни ҳам “Хасанов Элбек Гранд” хусусий корхонаси ютиб олган. 

    Скрин: Статистика агентлиги

    Ушбу корхона раҳбари Хасанов Элбек Тахирович. Юридик манзили Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқтош шаҳрида жойлашган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Вентилятор харид қилиш бўйича ўтказилган тендерда захира ғолиб сифатида кўрсатилган “Нарпай Брокер” хусусий корхонасининг раҳбари эса Хасанова Дилдора Улуғбек қизи. Тадбиркорлик субъекти Самарқанд вилояти Нарпай тумани Қорасийрак ҚФЙда жойлашган.

    Хасанов Элбек ва Хасанова Дилдора ўртасида қариндошлик алоқалари борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

    Тадбиркорнинг ўйини

    Сирдарё Мурувват уйи овқат етказиб бериш бўйича аутсорсинг хизмати учун 330 миллион сўмлик тендер ўтказган. Унда “Инновацион Гўшт Сут Trade” ва New Inavatsion Pharm МЧЖлар ғолиблик учун курашган.

    Скрин: “etender.uzex.uz”

    Комиссия аъзоларининг баҳоларига кўра, 100 га 78 балл билан тендерни “Инновацион Гўшт Сут Trade” ютиб олди. Шартнома суммаси — 317 миллион сўм.

    Скрин: Харид комиссияси баённомаси

    Иштирокчиларнинг раҳбариятлари билан қизиқдик.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Очиқ маълумотларга кўра, ғолиб МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиси Қурбонов Обиджон Ўринович ҳисобланади. 

    Скрин: Статистика агентлиги

    Шубҳали жиҳати шундаки, тендерда унга рақобатчи бўлган New Inavatsion Pharm МЧЖ таъсисчиси ҳам айнан унинг — Қурбонов Обиджон Ўриновичнинг ўзгинаси.

    Ҳолат юзасидан изоҳ олиш учун Обиджон Қурбонов билан боғланишга уриндик, аммо тадбиркор гўшакни кўтармади.

    Масъуллардан ушбу тендерлар натижаларига эътибор қаратиб, ноқонуний ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўришни сўраймиз.

    26.01.2023, 19:21   Изоҳ (0)   8257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзини ўзи енгган тадбиркор, қариндошига ёрдамлашган ҳакам, тугатилган корхонанинг иштироки — 20 январдаги шубҳали тендерлар

    20.01.2023, 20:30

    «Янги йил совғаси», бир хил фамилияли рақобатчилар, сохталаштирилган савдо — 23 январдаги қизиқарли тендерлар

    23.01.2023, 20:54

    Почтаси, манзили, ҳатто телефон рақами бир хил “рақобатчилар”, лотни бўлишган шериклар — 24 январдаги шубҳали тендерлар

    24.01.2023, 22:21

    Бир бухгалтерли рақобатчилар, ўқувчиларни овқатлантириш учун 33 миллиард сўм, исмлари ўхшаш тадбиркор ва ҳакам — 25 январда кун тендерлари

    25.01.2023, 20:27

    “Заправкалар очилса, газ нархи қимматлашиши мумкин” — Мамаризо Нурмуродов 2023 йилда кутилаётган инфляцион хатарларни айтди

    26.01.2023, 19:02

    Навоийда “Афросиёб” поезди қўйлар подасини босиб кетди (видео) 

    26.01.2023, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.