Таиландда бокс бўйича У-22 Осиё чемпионати ўз якунига етди.
Мусобақада ўзбекистонлик боксчилар 9 та олтин, битта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди. 26 январь кунги баҳсларда финалда жанг қилган 10 нафар боксчидан 9 таси ғалабани тантана қилди.
Бу натижа умумжамоа ҳисобидаги энг яхши кўрсаткичга айланди.
Олтин медал:
-60 кг: Дилшод Абдумуродов;
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев;
-67 кг: Бекзод Ҳамидов;
-71 кг: Нурислом Исмоилов;
-75 кг: Аълохон Абдуллаев;
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев;
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев;
-92 кг: Нусрат Тоҳиров;
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.
Кумуш медал:
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев.
Бронза медал:
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов.
Изоҳ (0)