Ўзбекистон бўйлаб 28—29 январь кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади.
“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, январь охирида республика жанубий вилоятларида кундуз кунлари ҳарорат +10 даражагача кўтарилади.
Мазкур кунлари шимол ва водий вилоятларида +5 даража, марказий ва Тошкент вилояти ҳудудларида +7 даражагача илиқ ҳароратлар кутилади.
Келаётган беш кунликда республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ушбу харитада узоқ давом этган совуқ антициклонлар сериясининг республикадан чекинаётганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)