Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартиришнинг асосий механизми — аҳолини даромадли иш билан таъминлаш эканини қайд этди.
Таъкидланишича, шу сабабли маъмурий ислоҳотлар доирасида камбағалликни қисқартиришга масъул 5 та идора яхлит тизимга айлантирилди.
Эндиликда меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш ҳам, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш ҳам битта — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлади. Бундан ташқари, янги вазирликка Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинмоқда.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ушбу экспертлар билан бирга барча вилоятларда камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишларни ташкил қилиш, вилоят ҳокимлари билан бирга 2023 йил учун бандлик дастурини туманлар кесимида қайтадан кўриб чиқиб, тасдиқлаш топширилди.
Изоҳ (1)
Allohim pirizdentimiz nazardan qochirmagay