Жорий йилнинг ноябрь ойида келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича бизнес вакилларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан бироз ошиб, 14,3 фоизни ташкил этди (пдф).
Инфляцион кутилмалар — турли гуруҳлар бўйича мос жавобни белгилаган аҳоли сонининг ўша жавоблар ўртача қийматига кўпайтмалари йиғиндисини жами аҳоли сонига нисбати (ўртача кўрсаткич).
Келгуси 12 ойда инфляция кўрсаткичи жорий даражада ёки ундан юқорироқ бўлишини кутаётган респондентлар улуши ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз қолган.
Инфляцион кутилмаларнинг жорий инфляцияга нисбати (респондентлар улуши, фоизда):
Бир йилдан сўнг инфляция 13-16 фоиз доирасида бўлишини кутаётган бизнес вакилларининг улуши ортгани ҳолда, 17-20 фоиз бўлишини таъкидлаганлар камайган.
Бизнесменлар томонидан кейинги 12 ойда нархлар ошишига ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши (50 фоиз), валюта курсининг қадрсизланиши (48 фоиз) ҳамда импорт қилинадиган хом ашё ва бутловчи қисмлар қимматлашиши (32 фоиз) каби омиллар таъсир этиши мумкинлигини таъкидлаганлар улуши ошган.
Аввалроқ Ўзбекистонда аҳолининг инфляцион кутилмалари маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)