Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг кўп муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
«Агарда етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариб, истеъмолчилар тўлиқ таъминланади. Аҳоли хонадонларидаги газ босими билан боғлиқ муаммолар ҳам ечилади.
Метан газ қуйиш шохобчаларига келадиган бўлсак, аҳоли газ тармоқларига уланган шохобчалар барибир маълум график асосида ишлаши керак, сабаби — совуқ кунларда кечки пайт овқат пишириш жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Аммо саноат коллекторлари орқали алоҳида қувур тортиб келган шохобчаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мумкин», — деди Шерзод Хўжаев.
Қазиб олинаётган газ тўлиқ ички истеъмолга йўналтирилмоқдами?
«Бугунги кунда хорижий ёки қўшма компаниялар томонидан қазиб олинаётган газ тўлиқ ички истеъмолга йўналтириляпти. Ушбу газни экспорт қилиш ёки ички бозорга йўналтириш хорижий ёки қўшма корхоналар томонидан эмас, балки ‘Ўзтрансгаз’ АЖ томонидан белгиланади», — деб қўшимча қилди вазир ўринбосари.
Изоҳ (0)