ФИФА президенти Жанни Инфантино 2022 йилги Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Барча ўйинларни кўриб чиқдим. Максимал даражада оддий ва содда тушунтирадиган бўлсам, бу Жаҳон Чемпионатлари тарихидаги энг яхши гуруҳ босқичи бўлди. Турнирнинг қолган қисми учун ажойиб муқаддима.
Ўйинлар юқори даражада, ажойиб стадионларда ўтяпти. Мухлислар ҳам ажойиб. Ўйинларга ўртача 51 минг томошабин ташриф буюрмоқда», — дейди Инфантино.
Қатар мезбонлигида ўтаётган мусобақанинг финал баҳси 18 декабрь кунига мўлжалланган.
Изоҳ (0)