Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) электр компанияси Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш тўхтаганини маълум қилди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.
Breshna’нинг маълум қилишича, Ўзбекистондан экспорт қилинадиган 220 киловатт электр узатиш линиялари техник сабабларга кўра узилган. Компания носозлик сабабли Туркманистондан Кобулга импорт қилинган электр тармоғига уланишга муваффақ бўлган. Breshna техник ходимлари ва Ўзбекистон томони ушбу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилаётгани таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр энергияси Кобул ҳамда Парвон, Каписа, Панжшер, Нангарҳор, Лағмон, Логар, Пактий, Хост, Майдон Вардак, Ғазни ва Бағлон вилоятини электр билан таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрда ҳам Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш вақтинчалик узилганди. Носозлик 24 ноябрь куни бартараф этилган.
Изоҳ (0)