Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,84 сўмга тушиб, 11 203,13 сўмни ташкил қилди. Евро 18,04 сўмга пастлаб, 11 604,20 сўм бўлди. Рубль 0,29 сўмга кўтарилиб, 183,91 сўм бўлди.
Бундан аввал долларининг расмий курси тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг кетма-кет икки кун пастлаб, 11 212,97 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди.
Изоҳ (0)