Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш Пномпенедаги (Камбоджа) матбуот анжуманида ташкилотнинг Украина бўйича аниқ позицияси ҳақида маълумот берди.
Гутерриш Россиянинг Украинага босқини ташкилот низоми ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузиш эканини таъкидлади, мулоқотнинг босқичма-босқич тикланиши учун шароит яратиш муҳимлиги, чунки бу келажакда тинчлик бўлишига ёрдам беришини айтди.
«Ҳар қандай тинчлик ҳам БМТ низоми қадриятларига ва халқаро ҳуқуққа асосланган эмас», — дейди БМТ Бош котиби.
Шунингдек, у анжуманда глобал иқтисодиётнинг икки йирик иштирокчиси — АҚШ ва Хитой бошчилигидаги икки қисмга бўлинишидан қочиш кераклигини қўшимча қилди.
«Икки хил қоидалар тўплами, иккита доминант валюта, иккита интернет ва сунъий интеллект бўйича иккита қарама-қарши стратегия билан бундай низо дунёнинг биз дуч келаётган драматик муаммоларга жавоб бериш қобилиятини йўқ қилади», — дейди у.
Маълумот учун, 7-нойбар куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Мисрдаги COP27 иқлим конференциясидаги нутқи чоғида глобал ҳароратнинг кўтарилиши туфайли юзага келаётган ернинг аянчли тақдири ҳақида гапирганди. У сайёра «иқлим дўзахи» томон кетаётганини қайд этган.
Изоҳ (0)