11 октябрга ўтар кечаси Озарбайжоннинг Вашингтондаги элчихонаси хизмат автомобили ўққа тутилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Элчихона ҳодиса ҳақида АҚШ ҳуқуқ-тартибот органларини хабардор қилган ва кузатув камераларидан олинган видеони тақдим этган.
Озарбайжон ТИВ АҚШ элчиси Хьюго Гуйеварани чақириб, унга воқеа юзасидан хавотир билдирган ва Вашингтондаги Озарбайжон дипломатик миссияси хавфсизлигини таъминлашни сўраган.
Август бошида Озарбайжоннинг Лондондаги элчихонасига ҳужум уюштирилган, ўшанда воқеани содир этишда диний радикаллар гумон қилинган эди. Улар бино балконига чиқиб, диний байроқни ўрнатган ва шиорларни баралла айтган. Полиция аралашувидан кейин элчихонага ҳужум қилганлар қўлга олинган.
Изоҳ (0)