Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани баъзи жойларида газ сизиб чиқиш ҳолати сабабли газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.
«Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизматининг маълум қилишича, Чорсу даҳасида жойлашган газ қувурига сув кириб кетиши оқибатида авария юзага келган. Натижада 21 та кўп қаватли уйдаги 840 та хонадонда, 7 та улгуржи ташкилотда 11 октябрь куни соат 11:30 да газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.
Ҳозирда аварияни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Бундан бир кун аввал Тошкентнинг Миробод тумани Қўйлиқ массивида жойлашган газ қувурини машина уриб юбориши оқибатида авария юзага келиб, 220 та хонадонда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилганди.
Изоҳ (0)