Украина Қуролли Кучларининг яқинда ўтказган қарши ҳужуми давомида озод қилинган Харьков вилоятининг Пеский-Радковский қишлоғидаги уйлардан бирида россиялик ҳарбийлар томонидан маҳбусларни қийноққа солиш учун жиҳозланган ертўла топилди, дея хабар беради Meduza Украина миллий полицияси маълумотларига таяниб.
«Ҳозирда полиция одамларни ерга тириклайин кўмиб, ёнаётган латта билан противогазни қўллаш тарзидаги қийноқлар ўтказилганини аниқлади. Шунингдек, зиндондан дилдо, йиртилган протезлари бўлган қути, арқонли симлар ва у ерда бўлган эркаклардан бирининг сўроқ қилингани ҳақидаги ёзувлар топилди», — деди Харьков вилояти полицияси тергов бошқармаси бошлиғи Сергей Болвинов.
Унинг сўзларига кўра, қийноққа солинган украиналик аскарларнинг шахси аллақачон аниқланган.
Украина Миллий полициясининг хабарига кўра, Харьков вилояти озод этилганидан кейин камида ўнта «қийноқ масканлари», жумладан, Балаклия, Изюм ва Волчанскда ҳам топилган.
Изоҳ (0)