«Насаф» клуби устози Рўзиқул Бердиев Суперлигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.
Бердиев қўл остидаги қаршиликлар ўтган ойдаги 2 ўйинда 2 ғалаба қайд этди. Тўплар нисбати эса 4:1 ташкил қилди.
Энг яхши мураббий номи учун Рўзиқул Бердиевга Максим Шацких («Пахтакор»), Самвел Бабаян («Навбаҳор») ва Владимир Ежуров («Нефтчи») рақобатчи бўлганди.
«Насаф» бош мураббийи май ойида ҳам энг яхши мураббий совринини қўлга киритганди.
Апрелда Миржалол Қосимов («ОКМК»), август ойида эса Тимур Кападзе («Олимпик») энг яхши мураббий деб топилганди.
Изоҳ (0)