Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон банки прогнозига кўра, уруш сабаб Украина иқтисодиёти йил охиригача тахминан 35 фоизга камаяди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: ABC News

Фото: ABC News

Банк Украина иқтисодиётининг тикланишини 349 миллиард долларга баҳолаган.

Уруш маъносиз давом этар экан, Украина тикланиш ва қайта қуриш лойиҳалари учун катта молиявий ёрдамга муҳтож бўлиб қолмоқда, — деди Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Бжерде.

Апрель ойида Жаҳон банки 2022 йил охирига келиб ЯИМнинг 45,1 фоизга қисқаришини башорат қилган эди. Кейин ташкилот халқаро ҳамжамиятни мамлакатни молиявий қўллаб-қувватлашга чақирган.

Аввалроқ Украинадаги уруш олти ой ичида глобал нархларга қанчалик таъсир қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди