Самюэль ЭтўО Камерун терма жамаосининг мақсади Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозониш эканлигига ишора қилди.
«Мақсадимиз — мусобақани 18 декабрда тарк этиш (ЖЧ—2022 финали санаси).
Ортга чекинмаймиз», — дейди Камерун футбол федерацияси президенти.
Қатарда бўлиб ўтиши режалаштирилган ЖЧ—2022 20 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади. Камерун терма жамоаси ўз гуруҳида Швейцария, Сербия ва Бразилия билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрь куни Камерун Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўзбекистон сафида Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўрунов гол муаллифларига айланди.
Изоҳ (0)