Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Президент сўзининг аввалида дунёда юзага келаётган ҳолатлар ҳақида гапириб ўтди.
«Кечадан олдин куни сиёсат бошқа эди, кеча бошқа бўлди. Ўтган куни иккита қўшни давлат раҳбарлари билан гаплашдим. Давлат раҳбари бўлиб халқни манфаатини ўйлаб, кечасию-кундузи тиним билмай халқ учун ишласак яхши бўлади. Мен Жиззах вилояти ҳокими бўлиб юрганимда қўшни чегаралар билан қанча муаммолар бўлди.6 йил аввал чегарамизда мина турарди. Агар шу миналар олинмаганда ҳозир тинчлик бўлармиди, борди-келди бўлармиди? Ўз вақтида ҳал қилган муаммомиз яхши бўлди ҳозир», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)