Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида турли жиноятлар содир этгани учун қидирувга берилган фуқаро қўшни вилоятдан топилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Қарши шаҳар «Гунгон» МФЙда яшовчи Ш.Д. безорилик, тан жароҳати етказиш ва яна бошқа қонунбузарликларни содир этгани учун вилоят прокуратураси томонидан терговга жалб этилган. Шунга қарамай, у терговдан қочиб юрган. Натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида қочоқ Сурхандарё вилояти Сариосиё туманида ушланган.
Изоҳ (0)