Франция президенти Эммануэль Макрон Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатда, Запорожье атом электр станцияси хавфсизлигини таъминлашнинг ягона йўли Россия қўшинларини у ердан олиб чиқиш эканини айтди. Бу ҳақда Макрон маъмурияти баёнотига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
Франция президенти АЭС хавфсизлигини таъминлаш шошилинч равишда зарурлигини таъкидлаган. Бунга эса фақат Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш орқали эришиш мумкин, — дейилади Елисей саройи баёнотида.Душанба (5 сентябрь) куни МАГАТЭ мутахассислари Запорожье АЭСдаги ишларини якунлаб, у ерни тарк этди.
Ҳозирча станцияда икки нафар халқаро мутахассис миссия кузатувчиси сифатида қолган.
Изоҳ (0)