Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини ўз вақтида «Президент совғаси» ва дарсликлар билан таъминлаш учун 2022/2023-ўқув йилининг 1-синфга қабул жараёнлари 30 август куни соат 18:00 да якунланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, барча мактаб раҳбарларидан, шу жумладан, нодавлат таълим ташкилотидан 1-синфга қабул қилинган барча ўқувчиларни «adm.maktab.uz» электрон платформасига киритиш жараёнини 30 август 18:00 га қадар якунлаш сўралган.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар республика бўйича 692 минг нафардан ортиқ болалар умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинган.
Шунингдек, электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудларда 105 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинган.
Изоҳ (0)