Озарбайжон Республикасида бўлиб турган Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Абдурашид Абдуллаев мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сарван Жафаров билан учрашди. Бу ҳақда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда 2023 йилда ўзбек модели асосида Озарбайжоннинг Агдош, Агжабади, Тартар, Зардоб, Агдам, Евлах ва Бардада туманларида кластер усулида ипакни қайта ишлаш корхоналари ташкил этилиши юзасидан келишиб олинган.
Аввалроқ тут кўчати етиштириш хўжалиги ташкил этиш масалалари юзасидан келишиб олинганди. Бунда Озарбайжон ҳукумати томонидан ер ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, имтиёзли равишда хўжалик маълум муддатга ер солиғидан озод этилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)