Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари 2022 йилнинг 15 август кунидан яна Қорақалпоғистонда иш бошлади. Бу ҳақда Telegram’даги комиссия фаолиятидан жамоатчиликни кенг хабардор қилиш мақсадида очилган каналда хабар қилинди.
Қайд этилишича, аввал шу кунга қадар тўпланган маълумотлар ҳар томонлама ўрганилаётгани маълум қилинган эди.
Навбатдаги ўрганишда объектлари мазкур таҳлиллар асосида танланиб, баъзи маълумотларнинг қайта текширилиши ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)