Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги ҳовли кимошди савдосида сотилди. Маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Олмазор тумани МИБ томонидан жойлаштирилган эди. 2013 йилда қурилган уй 10 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,12 гектар. Бинонинг майдони — 120 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси 740 млн сўм эди. 8 август куни бўлиб ўтган савдода 725 млн сўм ягона нарх таклиф қилинди ва ҳовли сотилди.
Кимошди савдоси ғолиби сифатида Дилафруз Икрамова кўрсатилган.
Аввалроқ Тошкент вилоятидаги «Пирамида» дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилган эди.
Изоҳ (0)