Урганч—Санкт-Петербург йўналишидаги HY-637-рейс билан Россиянинг мазкур ҳудудига бормоқчи бўлиб турган янгибозорлик Ж.Ж. қалтис йўлни танлади.
У ўзига тегишли бўлган 20 минг АҚШ долларини божхона назоратидан қонунга хилоф равишда олиб ўтиш мақсадида тўрт нафар йўловчиларнинг ҳар бирига 5 минг АҚШ долларидан бериб, уни декларацияда кўрсатмасдан «яшил» йўлак орқали олиб ўтишга ундади.
Аммо унинг бу пинҳона режаси амалга ошмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари жиноятни фош этишди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)