Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12216.01
    • RUB 123.1
    • EUR 12807.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    «Ўзбекнефтгаз»: бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» «Uzbekistan GTL» заводида нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёларини ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганди (фото)

    05.08.2022, 10:30 4611

    «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёларини ишлаб чиқарилиши, маҳсулотни сақлаш, сотиш ҳамда етказиб бериш жараёнлари билан танишиш мақсадида «Uzbekistan GTL» заводида бўлди.

    Ташриф давомида бошқарув раиси «Uzbekistan GTL» заводи техник директори Марсель Юрген Краузе ва «Ишчи гуруҳ» аъзолари билан биргаликда GTL заводидаги қурилмаларнинг бугунги иш фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганди. Шу билан бир бирга ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам муҳокама қилинди.

    «Uzbekistan GTL» заводида фаолият олиб бораётган хорижлик мутахассис заводнинг ишлаб чиқариш жараёнлари бир маромда давом этаётгани ва бу ўзига хос муваффақият эканлигини таъкидлаб, қурилмаларни саноат хавфсизлиги мезон ва қоидаларига қатъий риоя этилаётгани, эксплуатация қилиш, қурилмалардаги асбоб-ускуналарни иш фаолияти доимий мониторинг қилинаётгани бўйича ҳисобот ва маълумотлар берди.

    Бошқарув раиси томонидан эксплуатация даврини узайтириш учун ўрганишлар олиб бориш ва қурилмаларда фаолият юратаётган ходимларни доимий равишда билим ва малакаларини ошириб боришга қаратилган кўрсатмалар берилди.

    «Uzbekistan GTL» заводи бош директорнинг биринчи ўринбосари Одилжон Каримов 2022 йилнинг январь июль ойларида ўтказилган суҳбатлар натижасида Қарши мухандислик иқтисодиёти институтининг 37 нафар,  Тошкент давлат техника университетининг 25 нафар, Тошкент кимё технология институтининг 16 нафар ва бошқа олий таълим муассасаларининг 22 нафар битирувчилари танловлар асосида иш билан таъминлангани, уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига аллақачон мослашиб кетганини билдирди.

    Шундан сўнг, «Ишчи гуруҳ» аъзолари томонидан заводда синтетик дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ва сақлаш ҳолатлари ўрганилди ҳамда сотиш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлилий кўриб чиқилди.

    Бошқарув раиси GTL дизель ёқилғиси сотилиши бошланганини таъкидлаб, қисқа муддат ичида жами 30 минг тоннага яқин синтетик дизель маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинганини эътироф этди. Қўшимча равишда нафта маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир вазифалар белгилаб берилди.

    Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кенгайтириш доирасида 2022 йил 22 июль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида синтетик «GTL» нафтасининг биринчи партияси қабул қилинган бўлиб, ҳар ойда 5 минг тонна «GTL» синтетик нафтаси етказиб бериш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжларини қоплаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

    «Uzbekistan GTL» заводида мавжуд генераторлардан ишлаб чиқарилаётган   электр энергиясидан «Шўртан газ-кимё мажмуаси» технологик жараёнларини ва  Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларини, «БАТЭMAN», «КМПО» ва «Шимолий Нишон» сиқув компрессор станцияларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳолати ҳам ўрганиллди.

    Бундан ташқари, заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди ва синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилиши бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

    Заводда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг яшаш ва ишлаш учун яратилган шароитлар ўрганилди. Ишчи-ходимларнинг таклифлари бўйича қўшимча имкониятлар яратилиши белгилаб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, GTL заводида йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЕЧЛ. “Ньюкасл” “ПСЖ”ни йирик ҳисобда мағлуб этди, “Манчестер Сити”да ишончли, “Барселона”да қийин ғалаба, “Боруссия Д” “Милан” билан дуранг ўйнади

    Бугун, 02:21

    “Бу китобда инсоннинг ақл етмайдиган абадий сир эканлиги тўғрисида ёзилган…” — “Қатлга таклиф” романи ҳақида

    Кеча, 23:30

    Америкага пиёда кетаётганлар, ёмғир сўраш учун қилинган ибодат, ерда ётган бемор она — 4-октябр суратлари

    Кеча, 23:13

    Наманганда текстиль корхонаси ходимларида заҳарланиш кузатилди. Улардан 5 нафари касалхонага ётқизилган (видео)

    Кеча, 22:22

    Instagram: Укасини уйлантирган Зиёда, ойига 20 минг топадиган Мўмин live, Нилуфар Усмонова хонадонида байрам

    Кеча, 22:15

    Ўзбекистонликлар Германияга ойлиги 1,7 минг евро бўлган ишга таклиф қилинмоқда

    Кеча, 22:11

    ЎзМУ проректори талаба қизнинг онасига қўполлик қилгани акс этган видео тарқалди

    Кеча, 21:57

    АҚШ Эрондан мусодара қилинган қурол ва ўқ-дориларни Украинага юборади

    Кеча, 21:30

    Футбол бўйича ЖЧ—2030 6 та мамлакатда бўлиб ўтади

    Кеча, 21:16

    Green Card DV-2025 мавсуми учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Аризани тўғри тўлдириш бўйича йўриқнома

    Кеча, 21:01

    Тавсия этамиз

    Америкага пиёда кетаётганлар, ёмғир сўраш учун қилинган ибодат, ерда ётган бемор она — 4-октябр суратлари

    23:00 / 04.10.2023

    “Док-1 Макс” иши: Ҳиндистонлик судланувчининг адвокати яна уни қамоқдан олиб чиқишга уринди

    17:00 / 04.10.2023

    Фирибгарликда айбланаётган Трамп, дренаждан чиққан ўлик делфинлар, бозордаги улкан саккизоёқ — 3-октябр суратлари

    23:00 / 03.10.2023

    “Ойига 80-100 млн сўмлик дорилар сотилиб, ўзаро тақсимлаб келинган”. “Док-1 Макс” судида фармацевтларнинг яна бир кирдикори фош бўлди

    17:00 / 03.10.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда пенсия олаётган II жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумот берилди

    16:00 / 04.10.2023

    Ўзбекистондаги банклардан бирига банк операцияларини амалга ошириш тақиқланди

    11:00 / 04.10.2023

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Қашқадарёда “Ёр-ёр” кўрсатуви орқали аёл билан танишган эркак уни ўлдириб қўйди 

    10:00 / 04.10.2023

    Тошкент вилоятида такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди (видео)

    16:00 / 04.10.2023

    “Жасадлар чириб кетиши учун хлор сепишган”. Ўзбек халқи асл ўғлонларидан жудо бўлган тун ҳақида

    19:00 / 04.10.2023

    Урушга қарши чиққан россиялик журналист Марина Овсянникова 8,5 йилга колонияга ҳукм қилинди 

    14:00 / 04.10.2023

    “Улар қаҳрамон”— мутахассис 160 километрлик тирбандликда қолиб кетган ўзбек ҳайдовчилари ҳақида

    13:00 / 04.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.