«Россия президенти жаноб Путин билан икки томонлама мазмунли ва самарали учрашув ўтказдик», — деди Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон самолётда Эрондан қайтаётиб. Бу ҳақда суҳбатда бевосита иштирок этган журналистларга таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
У Путин Анқаранинг Украинадаги вазиятни тартибга солиш ҳаракатларига «ижобий муносабат»да бўлганини алоҳида қайд этди. Россия президенти бунинг учун «бизга ҳатто миннатдорчилик билдиришини» қўшимча қилди, деган Эрдўғон.
Умид қиламанки, табиий газ масаласи, Akkuyu муаммоси ва бошқа масалаларда ҳам ҳамкорлигимизни давом эттирамиз, — деди Туркия раҳбари.Шунингдек, Эрдўғон россиялик ҳамкасби билан ўрмон ёнғинларига қарши курашиш учун мўлжалланган амфибия самолётлари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилганини ҳам айтган.
Путин Теҳронда Эрон ва Туркия президентлари Иброҳим Раиси ҳамда Тоййиб Эрдўғон билан бирга Сурия бўйича уч томонлама саммитда иштирок этди. Бундан ташқари, Россия раҳбари уларнинг ҳар бири билан икки томонлама музокаралар ўтказган ва Эроннинг диний арбоби Али Хоманаий билан ҳам кўришган.
Мавзуга доир: Путин: Россия Туркманистоннинг бетарафлик мақомига ҳурмат билан қарайди
Изоҳ (0)