Марказий банк 2022 йил 1 июль ҳолатига кўра банкларнинг муаммоли кредитлари тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, банклардаги жами кредит портфели 343,5 трлн сўмгача етган. Бу ўтган ойга нисбатан 1,8 трлн сўмга камроқдир.
Банклардаги умумий муаммоли кредитлар (NPL) миқдори қарийб 1,5 трлн сўмга кескин камайиб, 16,7 трлн сўм бўлган. Умумий кредит портфелидаги NPL улуши 0,3 фоизга қисқариб 4,9 фоизга тушган.
Банклар орасида NPL миқдори энг кўп «Халқ банк»ида бўлмоқда — 3,5 трлн сўм.
Муаммоли кредитларнинг улуши бўйича энг баланд кўрсаткич «Ўзагроэкспортбанк»да — банкнинг жами кредитлардаги NPL улуши 92,7 фоизни ташкил қилди.
Аввалроқ Марказий банк кредитлар тўғрисида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга муносабат билдирган эди.
Изоҳ (0)