Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Канада ва АҚШ келгуси йилда рецессияга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Жаҳон иқтисодиёти ўсишнинг синхрон секинлашувига ўтаётганининг белгилари кўпаймоқда. Масалан, мамлакатлар энди ўсиш учун экспортнинг тикланишига таянмайди.
Шу билан бирга, юқори инфляция сақланиб қолиши мумкин, чунки нарх босими товарлардан ташқари хизматлар, ижара ва иш ҳақига ҳам тааллуқли.
Инқирознинг оғир келиши мамлакатларда фарқ қилади. АҚШда жорий йилнинг охирги чорагидан бошлаб беш чораклик саёз, аммо узоқ давом этадиган рецессияни прогноз қилмоқда.
Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, Россия Европага газни бутунлай узиб қўйса, Европада иқтисодий инқироз янада кучлироқ бўлиши мумкин.
2023 йилда АҚШ ва Европа Иттифоқи иқтисодиёти 1 фоизга қисқариши тахмин қилинмоқда.
Австралия, Канада ва Жанубий Корея каби давлатларда, агар фоиз ставкаларининг ўсиши уй-жой инқирозига сабаб бўлса, тахмин қилинаётганидан ҳам чуқурроқ рецессия хавфи мавжуд.
Хитой бундан мустасно, чунки унинг иқтисоди қулай сиёсат билан тикланади, аммо Пекин ўзининг ноль COVID стратегиясига содиқ қолса, янги локдаунлар хавфи остида қолиши мумкин.
Аввалроқ Европа асосий ставкани оширмаса, янада оғир иқтисодий зарар кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)