Швеция Украинага 49 миллион доллар миқдоридаги қўшимча ҳарбий ёрдам, хусусан, танкка қарши қуроллар, ўт ўчириш ва миналардан тозалаш воситаларини юборишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Associated Press нашри.
«Демократик Европа мамлакатлари томонидан Украинани қўллаб-қувватлаш доимий ва узоқ муддатли бўлиб қолиши муҳим», — дейди Швеция мудофаа вазири Питер Хултквист.
Хултквист бу қуролларни қачон етказиб бериш режалаштирилганига аниқлик киритмади, бироқ уларни имкон қадар тезроқ Украинага топшириш ниятида эканини қайд этди.
Изоҳ (0)