Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Интер» ва «Барселона» собиқ ҳужумчиси Самюуэль Это’O Испанияда тўп сурган вақтларида солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун 22 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар беради Diario Sport.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

41 ёшли камерунлик ўз айбига иқрор бўлди, ҳукм Барселона суди томонидан қабул қилинган.

Футболчининг собиқ вакили Хосе Масаллес ҳам бир йиллик шартли жазога ҳукм қилинди. Это’O аллақачон собиқ агентини ўз активларини эътиборсиз бошқаргани учун судга берган.

Шартли жазодан ташқари Самюуэль жами миқдори 1 810 310 евролик тўртта жарима ҳам тўлаши керак бўлади. Месаллес эса умумий қиймати 905 155 евролик жарима тўлайди.

Суд томонидан кўриб чиқилаётган воқеалар 2006 йилдан 2009 йил оралиғида бўлиб ўтган, ўшанда камерунлик футболчи ўз имиж ҳуқуқини «Барселона» ва Puma’га топширишдан катта даромад олган. Это’O ўзининг солиқ декларациясида даромад ҳақида хабар бермаган.

41 ёшли Это’O 2021 йил 11 декабрдан буён Камерун футбол федерацияси президенти лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Самюуэль Это’O 3 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби ҳисобланади, шунингдек, 3 марта Испания ва бир марта Италия чемпионатида зафар қучган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Киевдаги бомбапаноҳларнинг 44 фоизи ёпиқ ёки яроқсиз экани маълум қилинди
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
Тошкентда пул эвазига ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлганлар ушланди