Франция, Германия, Италия ва Руминия Украинага Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақоми зудлик билан берилишини қўллаб-қувватлайди, деди Франция президенти Эммануэль Макрон Киевга ташрифи чоғида.
Макрон билан бирга Германия канцлери Олаф Шольц, Италия бош вазири Марио Драги ва Руминия президенти Клаус Йоханнис Украинага ташриф буюрди.
Украинага номзод мақомини бериш масаласи ЕИнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган тадбирларида, жумладан, 23-24 июнда бўлиб ўтадиган саммитда кўриб чиқилади.
Аввалроқ Марио Драги «Европа Иттифоқининг деярли барча йирик давлатлари Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришга қарши» эканини айтганди.
Изоҳ (0)