Ижтимоий тармоқларда 25 май куни ўқитувчилар дарс жадвалини йиртиб нишонлагани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Видеода 25 май куни Қамаши туманидаги 7-сонли мактабда ўқувчилар дарс соатлари ўтиб бўлингани боис сумкаларини отгани, ўқитувчилар эса дарс жадвалини йиртиб ташлагани акс этган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Қамаши туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабидаги одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган видеотасвирда иштирок этган мактаб ходимларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 181-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазоси берилган.
Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари У.Г. ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, эътиборсизлик қилгани сабабли туман Халқ таълими бўлимининг тегишли буйруғига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси берилган.
Аввалроқ Сурхондарёда битирув куни акасининг Lacetti’сини ҳайдаб юрган мактаб ўқувчиси ушлангани, Бухорода фахрий ёрлиқ берилмаганидан норози битирувчи мактаб директорига сув сепгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)