Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2 июнь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олган. Етакчилар ўртасида қисқа суҳбат бўлиб ўтган.
Сўнг Тожикистон президенти «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйган. Меҳмонга мажмуанинг мазмун-моҳияти ва меъморий хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон сўнгги марта 4 май куни телефон орқали мулоқот қилган эди. Ўшанда давлат раҳбари Тожикистон президентини қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилган.
Изоҳ (0)