• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёшлар онгига салбий таъсир қилувчи ахборот тарқатган ОАВ ва Telegram-каналларини маъмурий жавобгарликка тортиш таклифи билдирилди

    Ўзбекистонда 2021—2022 йилларда оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ва Telegram-каналлари беҳаёлик, зўравонлик ва диний адоват қўзғатувчи 18 мингдан ортиқ ахборот тарқатгани аниқланган. Бу ҳақда Сенатнинг 26- ялпи мажлисида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Асаджон Хўжаев

    Асаджон Хўжаев
    Фото: «Дарё»

    Асаджон Хўжаевнинг айтишича, агентлик ёшлар тарбиясини бузадиган материаллар тарқатгани учун ОАВ ва Telegram-каналларини огоҳлантириб келмоқда, аммо уларга маъмурий жазо қўлланмаётгани учун бундай қонунбузарлик ҳолатлари давом этмоқда.

    Оммавий ахборот воситалари ва Telegram-каналларда кўплаб зўравонлик, шавқатсизлик, маънавий бузуқлик, порнографияни тарғиб қилувчи материаллар тарқаляпти. Биз уларнинг эгаларини аниқламоқдамиз ва тегишли огоҳлантириш беряпмиз. Лекин кейинги кўриладиган чорамиз жиддий эмас. Яъни ўша материални ўчириш, чеклаш ёки бундай ҳолат қайтарилмаслиги бўйича ҳеч қанақа санкциялар йўқ. Маъмурий жавобгарлик кодексида ҳам бундай материаллар тарқатгани учун маъмурий жавобгарлик мавжуд эмас. Биз масъулларга мурожаат қиламиз, кўрсатмалар киритамиз. Лекин бундайларнинг орқасида иқтисодий санкциялар бўлмаса, ҳаракатларимиз самарали натижа бермаяпти. Ҳуқуқбузарликлар давом этмоқда. Шунинг учун, аввало, ушбу масалада маъмурий жавобгарлик белгиланса, яхши бўларди.

    Бевосита веб-сайтларда ёшларимизга ёт бўлган, маънавий-маърифий ва диний адоватни қўзғатувчи бир қанча қонунбузарликлар аниқланди. Масалан, 2021—2022 йилларда 18 мингдан ортиқ шундай ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, порнография, зўравонлик, беҳаёлик, наркохизматларни тарғиб қилувчи 3 минг 134 та хорижий веб-сайтлар борлиги маълум. Махсус идоралар билан биргаликда уларни Ўзбекистон ҳудудига кириш ва фойдаланиш ҳуқуқини чекладик. Ўзимиздаги веб-сайтларда ҳам бунақа қонунбузарлик ҳолатлари бўлиб турибди. Бу энди кўпинча тушунмасликдан ва талабларнинг фарқига бормасликдан юзага келмоқда. Масалан, «уз» доменидаги 9 минг 500 та веб-сайтда беҳаёлик, маънавий бузуқлик, зўравонлик, шавқатсизлик, қимор, таваккалчилик, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реклама қилиш ёки уларни тарғиб қилувчи маълумот ва ахборотлар аниқланган. Улар бўйича ҳам «Ўзкомназорат» ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тегишли чоралар кўрилмоқда.

    Асаджон Хўжаев, АОКА директори

    Асаджон Хўжаевнинг таъкидлашича, телеканаллар ва бошқа ОАВда видеоматериалларга ёш тоифаларининг белгилари қўйилмаслиги ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда.

    «2022 йилнинг ўтган 5 ойи ичида эфирга узатилаётган 6 та давлат, 3 та нодавлат телеканалда 188 та ахборотда ёшга оид тасниф қўйилмагани аниқланди. Бу таснифлар қўйилмаслиги мутахассисларнинг малакаси етишмаслиги, масаланинг моҳиятига унча эътибор берилмаслиги, деб кўрсатилмоқда. Ўтган 5 ойда мазкур масалада 33 та кўрсатма ва огоҳлантириш хатларини берганмиз. Телерадиоканалларда ташкил этилган бадиий кенгашлар кўрсатувларни эфирга узатиш, шу жумладан, таснифлаш чораларни ҳам кўриши керак. Афсуски, улар ўзларига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажармаяпти. Биз қонунчилик бўйича эътиборни қаратамиз, кўрсатмалар берамиз. Лекин тан олиш керак, қонунчиликда бу масалада ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланмаган», — деди агентлик раҳбари.

    Аввалроқ сенатор Азамат Зиёев Ўзбекистон таълим-тарбия тизими ҳали ҳам эскича қолипда экани ва уни миллийлик асосида ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлаганди. Шунингдек, АКТ вазири ўринбосари Дониёр Рустамов мамлакатда яратилган маҳаллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар нега оммалашмаётганига изоҳ берганди.

    30.05.2022, 08:47   Изоҳ (0)   14962
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова вафот этди

    30.05.2022, 07:54

    Канадаликлар учун Қўқон пайпоқлари, «тест синовлари порахўрликка чек қўяди» деган умид, «бир чўқишда қочирадиган пропаганда» билан мақтанган Хрушчёв. Ўзбек матбуот...

    30.05.2022, 07:30

    Наманганда 1 гектар ер майдони учун 40 минг доллар талаб қилган шахс ва унинг шериклари қўлга олинди (видео)

    29.05.2022, 23:44

    «Энди ер текинга берилмайди». Адлия вазири ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар аукционда ер сотиб олса, унинг харажатлари давлат томонидан қопланишини айтди

    29.05.2022, 22:40

    Самарқандда икки кишига имтиҳонларсиз «права» олиб бермоқчи бўлган автомактаб масъул ходими ушланди (видео)

    29.05.2022, 21:11

    Жиззахда такси ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

    29.05.2022, 19:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58

    Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

    Қозоғистон | 1 июл, 08:33

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.